Channel Avatar

ISLOM NURI UZ @UCkeaRb7ZWVxQdJ0vPEqZ5rg@youtube.com

44K subscribers - no pronouns :c

☪️ Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊 Унда сизни бахтли қиладиган зот


Welcoem to posts!!

in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c

ISLOM NURI UZ
Posted 2 years ago

Омар Хишам

1 - 0

ISLOM NURI UZ
Posted 4 years ago

ISLOM NURI UZ

3 - 3

ISLOM NURI UZ
Posted 4 years ago

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
.
- “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга офат етаётганидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
.
- “Тонг отганда “Бисмиллааҳи ъалаа нафсий ва аҳлий ва маалий” – яъни, “Нафсимда, аҳлимда ва молимда Сенинг исминг билан” - дегин, шунда сенга ҳеч нарса зарар етказмайди”- дея насиҳат қилдилар. Ҳалиги киши шу дуони ўқиган эди, ундан офатлар кўтарилди”.

(Ибн Сунний ривояти)


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


Аллох Таоло деди 

Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?

┠ (Нисо сураси 122-оят.)


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким жаннатга кирса, неъмат ичра ҳузурланади, ночор бўлмайди, кийимлари ҳам эскирмайди, навқиронлиги ҳам йўқолмайди. Жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис этмаган нарсалар бор”.

┠ Имом Аҳмад ривояти


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


Кўп истиғфор айтсангиз:

1. Ғамингиз кетади,
2. Қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. Саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. Барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. Само эшиклари сизга очилгай,
6. Дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3.**"Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм"** (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил.
Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан) 


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:

Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:
1. Фотиҳа сураси.
2. Оятул Курси.
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти («Ааманар-росул…»).
4. Ихлос сураси (3 марта).
5. Фалақ сураси (3 марта).
6. Нас сураси (3 марта).

Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ» ни айтиб, кейин етти марта 

«Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади 
(Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)
Сўнгра:

«Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади 

Маъноси: (Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.

14 - 0

ISLOM NURI UZ
Posted 4 years ago

Олтиндан қиммат сўзлар

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

27 - 0

ISLOM NURI UZ
Posted 4 years ago

Қадр сураси, 1-5-оятлар

Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатур Қадр минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

Аллоҳ таоло Қадр кечасини муборак ва баракали кеча қилди ва у кечада барча инсонларни икки дунё саодатига етакловчи Қуръони Каримни нозил қилди. Лайлатул Қадр кечаси шундай фазилатга эгаки, у нафақат бошқа кечалардан, балки кечаю кундузлардан ташкил топган минг ойдан ҳам яхшироқдир.

Лайлатул Қадрнинг баракати ва раҳматидан, бу кечада Жаброил алайҳиссалом бошчиликларида минглаб фаришталар Аллоҳнинг изни билан Ер юзига тушади. Улар ибодатда бўлган инсонларга тинчлик хотиржамликни тилайдилар ва бу кечада барча инсонларнинг кейинги бир йил ичидаги тақдирлари ҳал бўлади. То қуёш чиққунича (яъни бомдод намозининг охирги қазо бўлиш вақтигача) Аллоҳнинг саломи ва баракаси ёғилиб туради.

Ҳадисларда «Лайлатул Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунининг тоқ кечаларида (яъни жуфт кечадан тоқ кечага ўтиш кечаларидан) изланглар», деб марҳамат қилинган. Ва Қадр кечаси буюк эҳтимол билан Рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси деб айтилади. Кимки бу кечада иймон ва савоб умидида ибодат қилса, олдинги барча гуноҳлари кечирилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисларида, Рамазон ойида жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилишини, у ой нақадар барокатли экани ва ундаги Қадр кечасининг нақадар фазилатли эканини айтиб ўтганлар. Шу боис, Рамазон ойидан тўғри фойдаланиб қолмаган инсонни ҳақиқий маҳрум инсон деб атаганлар.

Лайлатул Қадр кечасида кўпроқ нафл намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр ва саловатлар айтиш ва кўп дуолар қилишлик тавсия қилинади.

20 - 0

ISLOM NURI UZ
Posted 4 years ago

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллох саллоллоҳу алайхи ва саллам хузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам қўлидаги бир коса узумни олиб ундан едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар.
У зотни табассумларини кўрган фақир киши хурсандлигидан осмонга учай деди.
Атрофида турган У зотнинг асхоблари қараб турардилар аммо ҳар галгидек асхобларига бу сафар узумни улашмадилар хатто косадаги узумни ҳар еганда табассум қилиб, охиригача еб тугатдилар.
Фақир киши хурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди.
Сахобаи Киромлар Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга қараб:
- Ё Расулаллох! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? - дедилар.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам уларга бир табассум қилиб:
"У узумдан бир олгандим жудаям аччиқ экан, сизлар ила шерик бўлсам, бирортангиз у кишини хурсандлигини бузиб қўймоқлигингиздан қўрқдим! дедилар". Ассолату вассаламу алайка,
ё Расулаллох!

8 - 1

ISLOM NURI UZ
Posted 5 years ago

Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...


🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ

💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм

💫💫💫

🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад

💫💫💫

🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

☺ Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг

✔️АЛБАТТА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!! 🤲🤲🤲🤲

11 - 7