in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c
Sardorbek Rahmonqulov ozodlikka chiqdi.
Avvalroq telefonidan nasheed chiqqan Sardorbek Rahmonqulov Jinoyat ishlari boʻyicha Olmazor tumani sudi tomonidan JKning 244-moddasi boʻyicha ayb qoʻyib, unga 5-yil qamoq jazosini bergan edi.
Bugun Jinoyat ishlari boʻyicha Toshkent shahar sudi Olmazor tuman sudi chiqargan qarorni oʻzgarishsiz qoldirdi, lekin JKni 72-moddasini qoʻllagan holda, qamoqqa olish ehtiyot chorasini 2 yil sinov muddati bilan shartli qamoq jazosi bilan almashtirdi, yaʼni sud zalidan ozodlikka chiqarildi.
Duolari, harakatlari bilan hissa qoʻshganlardan Alloh rozi boʻlsin.
21 - 1
Energetika, infrastruktura va transport tizimini rivojlantirish uchun oxirgi 5 yilda olingan 20 mlrd AQSh dollari (t.me/OlimjonHaydarov/5602?single) qani? Qayerga va nima uchun sarf qilindi.
Hukumat bu pullarning har bir senti sarflanishi boʻyicha hisobot berishga majbur.
Soliq toʻlovchi sifatida buni hukumat rahbaridan talab qilaman.
**
Энергетика, инфраструктура ва транспорт тизимини ривожлантириш учун охирги 5 йилда олинган 20 млрд АҚШ доллари (t.me/OlimjonHaydarov/5602?single) қани? Қаерга ва нима учун сарф қилинди.
Ҳукумат бу пулларнинг ҳар бир центи сарфланиши бўйича ҳисобот беришга мажбур.
Солиқ тўловчи сифатида буни ҳукумат раҳбаридан талаб қиламан.
Видеони You Tube кўриш 👉 https://www.youtube.com/watch?v=A8umH...
15 - 2
Суд (t.me/OlimjonHaydarov/5483) яна танаффус эълон қилди(қолдирилди), бу сафар номаълум муддатга.
Бугун суд тахминан 10-15 дақиқа давом этди.
Биз тақдим қилган далиллар, сўровлар, қонун ҳужжатларидаги важларга аниқлик киритиш мақсадида номаълум муддатга(ваколатли органдан жавоб келгунга қадар) қолдирилди. Кутамиз, кутишда давом этамиз.
Ҳар бир ишда, хусусан бу ишда ҳам, иншаАллаҳ албатта бир хайр бор, бунга иймон келтирганмиз.
Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл.(Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил!).
20 - 1
Эртага аппеляция суди давом этади.
Катта эҳтимол эртага тугаб, аппеляция судлов ҳайъати қарори чиқса керак(бирор "янгилик" топишмаса албатта).
Эслатиб ўтаман, 13-декабрь куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари ноқонуний тарзда мени фаолият олиб бораётган жойимдан ушлаб кетиб, аввалдан тўқилган ва туҳматдан иборат аризаларга асосан менга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси 1-қисми, 202²-моддаси, 2-қисми билан айблаб, ишни судга чиқаришганди. Шу куни Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судьяси ИИБ судга тақдим қилган айбловни тасдиқлаб, гувоҳлар ва аризачиларни менинг фойдамга берган гувоҳликларини инобатга олмай, жами 21 млн сўм жарима белгиланди. Суд қароридан норизо бўлиб, аппеляция шикояти ёздик.
Ажим замонларда яшаяпмиз. Ўзим қилмаган ҳуқуқбузарликда айблашди, шу вазиятда айбсизлигимни исботлаш учун овораман. Шундай кулгули айблар қўйишганки, ачиниб кетаман, дело тайёрлаган "ақллиларга".
Мен умуман бўлмаганман воқеа жойида, у ердан 200 км узоқ жойда бўлганман, шундай бўлса-да, виждонсизларча устимдан ариза ёздирилган, шарафсизларча мени айбдор қилишмоқчи.
Суд жараёнини видеотасвирга туширилмоқда. ИншаАллаҳ суд қароридан кейин эълон қиламиз.
Эртага тугаса керак.
Эртага, 29-декабрь, пайшанба куни, соат 10⁰⁰да Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида навбатдаги(катта эҳтимол охиргиси) суд мажлиси бўлиб ўтади.
33 - 5
Андижонда томчилатиб суғориш тизимида муаммо.
Фермерларни нега алдашмоқда. Ким айбдор?
Республикада томчилатиб суғориш тизимига ким жавобгар ўзи?
Жуда кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ҳали ўрнатилмаган тизимлар маҳаллий ҳокимликлар орқали. Тошкентга битди деб ахборот берилган, уларни устидан субсидия ва кредитлар олинган, фермерлар бехабар. На тизим бор, на пул. Фермер бечора олмаган тизими учун 1 йилдан бери кредит тўлайди.
Андижонни Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманидан мурожаат келди. Унда айтилишича уларга томчилатиб суғориш тизими ўрнатиб бераман деб, жами 41 та фермердан бир фирма(номи "Обод диёр асл ҳамкор" мчж) 8,2 млрд сўмми олиб, ҳеч иш қилмай, жуфтакни ростлаган.
Ҳуқуқий жиҳатдан энг ҳимоясиз қатлам - бу фермерлар. Ҳаққини талаб қилса, ерини олиб қўйиш билан таҳдид қилинарди. Энди тадбиркор ниқобидаги фирибгарлар ҳам фермерларни талашмоқда.
Бу тизимни назорат қиладиганлар устав фонди 10 млн сўм бўлган, очилгани 3-5 кун бўлган мчжларга қандай қилиб 41 та фермерга томчилатиб суғориш тизимини ташкиллаш бўйича ишларни топширишди экан?
Ёки манфаатлар тўқнашуви бормикан?
Прокуратура батафсил текшириб кўриши керак, наздимда.
Ҳосилини кўпайтириб, бироз даромадимни ошираман деган бечоралар, бор пулларини ҳам олиша олмаяпти.
Сарсон бўлаётган фермерларни ўзларидан эшитамиз вазиятни.
Батафсил видео 👉 https://youtu.be/QqGbgn7zPlg
12 - 0
Эртага 21 млн сўм жарима бўйича аппеляция.
Кўпчиликни хабари бор, менга нисбатан 13-декабрь куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний куч ишлатилиб, мажбуран, ҳеч бир қонуний асоссиз ИИБ биносида 7 соат ушлаб турилиб, шу куни Жиноий ишлар бўйича Ўзбекистон туман судида мени суд қилиб, етарли далиллар бўлмаса-да, менга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг икки моддаси - 201-модда 1-қисми (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш), 202²-модда 2-қисми (Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш) билан айбдор деб топиб, БҲМнинг 70 баробари миқдорида, яъни 21 млн сўм жарима жазоси белгилади(бонусига ИИБ ходимлари Samsung Galaxy s21 Ultra 5G | 12/256 GB русумли телефонимни ҳам яроқсиз холга келтиришди).
Албатта биз(мен ва ҳимоячим) бу айбларни кескин рад этдик(сабаби, менга қўйилган айбловлар туҳмат, аввалдан уюштирилган кўрсатмадан бошқа нарса эмас. Масалан 201-модда 1-қисми бўйича мени намойиш ташкилотчиси сифатида айблашмоқда. ИИБ менга 6-декабрь куни намойиш ташкиллаб, видеога олган деган айб қўйди, ваҳоланки айни видео олинган вақтда мен умуман бошқа жойда бўлганман, буни тасдиқловчи 200 дан ортиқ гувоҳим бор. Ундан ташқари бу моддада назарда тутилган ҳолат - митинглар, намойишлар ўтказиш тартибининг ўзи мавжуд эмас қонунчиликда, яъни йўқ тартиб учун мени жазога тортди, "одил ва адолатли суд". Иккинчи модда - 202²-модда 2-қисми бўйича менга жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган ёлғон ахборот тарқатгансан деган айб қўйишмоқда. Бунга сабаб постда "Шўрсувда 10 000 нафарга яқин ишчи бор" ва "KNAUF заводи очилишига бош вазир Арипов келган экан" деган жумлаларни ишлатганим. Буни нимаси ёлғон ахборот, ёки қайси қисми жамоат тартибига хавф солади, буни на суд на ИИБ тушунтирмади. Ишчилар сонини ишчиларни ўзи айтган, Ариповни KNAUF заводи очилишига келгани факт, нафақат очилишга, қурилиш жараёнида ҳам 3 марта келган экан, шу айблар билан менга жарима қилишди), бу айбларни қилмаганман, менга нисбатан қилинган ҳукм аниқ далиллар бўлмаган холда, ноҳақ чиқарилди. Шу сабаб юқори турувчи инстансияга шикоят(аппеляция) бердик.
Аппеляция суди эртага, 23-декабрь, Жума куни, соат 10⁰⁰ да, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади. ОАВ вакиллари, вазиятга беэътибор бўлмаган жамоатчилик вакилларини очиқ суд мажлисида қатнашишга таклиф қиламан.
ИншаАллаҳ, дуо қилиб турасизлар, Аллоҳ туҳматчиларга кифоя қилсин, насиб қилса 21 млн сўм жаримани бекор қилиб, оқланиб чиқамиз. Аллоҳ юзимизни ёруғ қилсин.
60 - 17
Muammolar, kamchiliklar, jamiyatdagi nohaqliklar va adolatsizliklarga qarshi birgalikda kurashamiz.
Murojaat uchun: +998 99 696 1000 Olimjon