in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, айтдилар: Умарни олдида эдик. У киши розияллоҳу анҳу шундай дедилар: "Биз такаллуфдан қайтарилган эдик"
Бухорий ривояти (7293)
"Биз такаллуфдан қайтарилган эдик" қайтарувчи у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, чунки, сахобадан агар "қайтарилган эдик" дейилса бу унга йуқоридан буюрилган эканлигига далолат қилади. Яъни, "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган эди" дегани кабидир.
Такаллуф - бу, (инсон), машаққатга ҳожат бўлмаган нарсада машаққат қилишликдир. У (такаллуф) ёки сўзда ёки феълда (амалда) бўлиши мумкин.
Такаллуфни мисолларидан: Инсонни илми булмаган нарсада такаллуф қилиб, узини (гуёки) олим сифатида курсатиши ёки Аллоҳ рухсат берган ва енгил қилган нарсаларда узини ва бошқаларни ишини қийинлаштиришидир.
Хадисни далолатларидан шуки: Ислом динини намунали одобларидан динда ғулув кетиб, ҳаддидан ошмаслик.
#takalluf #risolatxazinasi
9 - 0
Оиша разиаллоҳу анҳодан, У киши дедилар:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни энг кўп рўза тутганлари шаъбон ойида (эдилар)"
Бухорий ва Муслим ривояти
- Бу хадисда Оиша розиаллоҳу анҳо Набий саллаллоҳу алайҳи ва саламни Шаъбон ойида энг кўпроқ рўзадор бўрганларини хабарини беряптилар.
- Фарз рўзадан фарқли бўлиши учун (Шаъбонда) фақат кўп (кунлари) рўзадор бўлардилар. Шаъбон ойини фазилати сабабли (у ойда) рўза кўпайтиралар эди, чунки бу (Шаъбон), бандаларни амаллари Оламлар Роббисига кўтариладиган ойдир.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва салам амаллари кўтарилганда рўзадор ҳолда бўлишни яхши кўрардилар, чунки бу (Шаъбон), Рожаб ва Рамазон ўртасидаги одамларни кўпчилиги ғофлатда (ўтгазадиган) ойдир. (Сунан Насоий ва Ахмад муснадлари)
Хадисни фойдаларидан:
- Шаъбон ойни фазилати ва бу ойда рузани купайтиришга тарғиб килиниши.
#shabon
Устозни расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
⬇️⬇️⬇️⬇️
@risolatxazinasi
10 - 0
101bbf04-7bf5-4859-87c8-f0b8566799b6