3,173 Views • Jan 22, 2025 • Click to toggle off description
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ўқувчилар формаси учун пул талаб қилган мактаб директорига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми? мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат:
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
➡️Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Шуҳратова ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21- январь куни мактабнинг telegram гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланди.
➡️Натижада мактаб директори Ф.Ш га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.
➡️Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.
Еслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:
“Бугунги кунда мактаб формаси билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган.Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”, дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.
Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз.
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати
НМАЎЛЯПТИ
Расмий муносабатни ўқиб, тўғриси, таажжубландим. Ижтимоий тармоқда бирор салбий ҳолат трендга чиқса, негадир масъуллар реактив тезликда унга жавоб қайтаришга ошиқишади? Юқоридаги муносабатнинг ёзилишидан ҳам буни сезиш мумкин. Директорнинг ўқитувчиларига “газ бериши” ҳолати, вилоят таълим бошқармаси раҳбарларининг жавоб хатини ҳам худди ўшандай “юқори тезликда газ бериб” тайёрлатгандек таассурот уйғотмоқда.
Ваҳоланки, директорнинг видеомурожаати нега ижтимоий тармоқларни бунчалар ларзага келтирди? Сабаби:
1. Ўқитувчиларига ота-оналардан пул йиғиш топшириғи. (Ноқонуний топшириқ!)
2. Биттагина “жакет”чага 70 минг сўм?
3. Икки кунга ота-она болаларига овқатланишга 35 минг сўмдан 70 минг сўм беради (ўқувчилар 2 кун тушлик қилмаса, жин урмайди?!.)
4. “Бижинг-бижинг”, “вижинг-вижинг” гап чиқса, (мени буйруғимга итоат этмасаларинг...)
5. “Формасиз ўқувчини дарвозадан ташқарига чиқариб юбораман!” (диктатура!)
6. Буёғи “Сизди талантизга, фантазиянгизга, ота-она билан келишувингизга боғлиқ!” (раҳбар ноқонуний пул йиғишда мастер класс ўтаяпти?)
7. “Агар биронта гап чиғади, мандан хапа бўлманг!” (устимдан шикоят қилсаларинг, энангни Учқўрғондан кўрсатаман!..)
8. Асосийси, оммани энг катта ғашини келтирган нарса – "шахсий намуна"!
Директорга 25 фоиз “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилибди. Ўқитувчилардан эса Тушунтириш хати олинибди. Уларга яна тушунтириш ишлари олиб боришибди.
Савол туғилади: ўқитувчиларда нима айб? 70 минг сўмни пул ҳисобламаган директорга маошидан 25 фоиз жарима, “карнайчидан битта пуфф!”
Директорнинг видеомурожаатидаги юқорида санаб ўтилган 8 та салбий ҳолатдан Бошқарманинг муносабатида қайси бирига жиддий эътибор қаратилган. Нима деб ўйлайсиз?..
Негадир шу ўринда битта латифа ёдга тушди.
Metadata And Engagement
Views : 3,173
Genre: Pets & Animals
License: Standard YouTube License
Uploaded At Jan 22, 2025 ^^
warning: returnyoutubedislikes may not be accurate, this is just an estiment ehe :3
Rating : 5 (0/47 LTDR)
100.00% of the users lieked the video!!
0.00% of the users dislieked the video!!
User score: 100.00- Masterpiece Video
RYD date created : 2025-01-26T15:16:41.965369Z
See in json
@ФерузаФатидинова
5 days ago
Этикет кани устозда киприг бн бир метр тирнокка бало борми бозорчи хотинга ухшайди
2 |