Channel Avatar

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида! @UCPIh5RGguJZcUl_8oUoo4XQ@youtube.com

8.3K subscribers - no pronouns :c

Бу канал устоз Аброр Мухтор Алий домланинг маърузаларини хал


Welcoem to posts!!

in the future - u will be able to do some more stuff here,,,!! like pat catgirl- i mean um yeah... for now u can only see others's posts :c

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 2 days ago

АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ КИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ;

01.Сочларини сила
02.Эркала
03.Ку‌зларини ичига кара
04.Келажаги у-н чиройли режалар у‌йла
05.Сухбатлаш
06.Биринчи тонгда ундан олдин уйгониб олма
07.Дастак бул
08.Ресторантларга олиб бор
09.Кийим дуконларга олиб бор
10.Саёхат килдир
11.Кулдур
12.крассворд уйинларди бирга уйга
13.мусика тинглат
14.Рагбатлантир тез тез
15.Сокинлаштир
16.Доим кечир
17.Хайратлан
18.Ишон
19.Эшикни оч
20.Лифтдан чикаркан тугмани бос
21.Машинани эшигини оч
22.Исит
23.Кучокла
24.У‌п
25.Уни девоналардек яхши кур
26.Кулогига пичирла
27.Оёкларини масаж кил
28.Гапини бўлмай эшит.
29.Уни хамма жойда хар доим кутиб тур
30.Биргаликда диета кил
31.Биргаликда спорт б-н шугуллан
.
..
...
1000.Нима хохлашини олдиндан бил
1001.Бир кунда энг ками 7-марта узр сура
1002.Хар доим Уни эшит
1003.Чарчаган пайт овозини кутарма
1004.Адёлни тортиб кимирлатма
.
..
...
6789.Машина олиб бер
6790.Соат олиб бер
6791.Узук олиб бер
6792.Билак узук олиб бер
6793.Соч соқолингни текисла
6794.Причоскани узгартир
6795.Оддий теккис куйлак кий
6796.Касам (онт) ич
6797.Чида , Сабр кил
6798.Бардошли бул

ЭРКАКЛАРНИ БАХТЛИ КИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ:

01.Корнини туйгаз
02.Тв пултини кулига бер
03.Ёнида жим утир.

#тугади))

77 - 33

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 2 days ago

#ИШОНЧ

- Эътибордан тушдинг!
- Энди тамом, ҳеч ким сенга ёрдам бера олмайди!
- Нажотга қолмади!
- Мақсадинга етолмайсан!
- Адашдинг, энди йўл йўқ!- деганлар сени тушкунликка туширмасин!
• Сен уларга қараб ишонч билан Фиръавн ва денгиз орасида турган Мусодек:
«Йўқ! Албатта, Роббим мен билан бирга, У тезда мени тўғри йўлга солади»*-, дегин!

• Ҳар қандай муаммога ечим ва ҳар қандай қулфга калит бор!
• У ишончдир, ишонч...!

©️ Маҳбубий

* Шуаро сураси, 62-оят.

71 - 9

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 1 week ago

#УНУТМА

• Сени энг кўп севган менман, мени унутсанг ҳам буни унутма!

© Маҳбубий

72 - 3

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 1 week ago

#ШЕЪРИЯТ

ДУО

(Абдурроҳим Каракўчдан ўзлаштирма)

Нурли пешонангдан, кўк кўзларингдан,
Шудрингда чўмилган япроқлар ўпсин,
Бир ҳовуч дуо тутсин қўлларингдан,
Раҳматга кўмилган шафақлар ўпсин!

Ишқ демишлар энг муқаддас ҳаёлга,
Ва сен ҳам тушарсан шу ғариб ҳолга,
Ҳаёдан титраган лаблар висолга,
Эришган чоғида дудоқлар ўпсин!

Сенда камол топмиш ранг, шакл, бичим,
Яшамоқ машаққат муҳаббат учун,
Саҳрода сувсираб юрганинг нечун?!
Сени ҳар кун кўллар, ирмоқлар ўпсин!
©️ Маҳбубий

115 - 0

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 1 week ago

#БАШОШАТ

Дўстларим қувонсин, душманим заним,
Биз Ғолиб Сафомиз, улардир лаим!
Маҳбубий кўзлаган манзилни сўрсанг -
Англа: «Иннал Аброро лафии наъим».

© Ғолиб Сафо

148 - 11

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 1 week ago

#ТАВСИЯ

• Илк қиладиган ишинг қалбингни ширкдан, куфрдан, нифоқдан, ҳасаддан, адоватдан пок тутмоқдир.
• Шунда Аллоҳ таоло сенга;
- ўйламаган ерингдан нур ато қилади;
- кутмаган тарафингдан одамлар сени яхши кўриб қолади:
- режа қилмасингдан истаган мақсадларинг амалга ошаверади.
- заиф бўлсанг ҳам нусрат келаверади...
• Унутма!
• Покиза қалб хатосиз қалб, дегани эмас, балки хатони ўзида сақлаб юрмайдиган қалбдир.

© Маҳбубий

92 - 9

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 1 week ago

Ёрим дардингни бер менга,
Дармонинг бўлай мен ўзим.
Булбул каби жамолингга,
Ҳайронинг бўлай мен ўзим.

Ҳижронда ёндирма мени,
Қалбимни синдирма мени,
Бу жангда ўлдирма мени,
Мастонанг бўлай мен ўзим.

© Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Телеграм каналимиз 👇

https://t.me/Muhammadiychannel

79 - 2

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 1 week ago

#МЕЗОН
• ИЛТИЖО
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга Ислом даъвати билан борганларида улар қабул қилишмади.
• Устига устак ахлоқсизларча оламларга раҳмат ўлароқ келган зотни жиннилар ва ёш болалар қўли билан тошбўрон қилиб ҳайдашди.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан ноумид ва маҳзун бўлиб, ғамга тўлиб синиқ қалб билан Макка тарафга қайтар эканлар Қорнул-Манозилга етганларида Аллоҳ таоло Жаброил алайҳис саломни юборди. У билан бирга Малакул Жибал - Тоғлар фариштаси ҳам бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берган мушрикларнинг устига икки тоғни бостириб қўйиш учун изн сўради. Шунда у зот:
"Йўқ", дедилар.
«Аллоҳ азза ва жалла уларнинг авлодларидан ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қиладиган, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган зотларни чиқаришини умид қиламан», дедилар.
• Ўша кун Ҳабибимиз ҳаётларида энг оғир кун бўлган эди.
• Қалби раҳмат ила тўлган зот шундай оғир дамда ҳам озор берганларнинг авлодларидан иймон эгалари чиқишини орзу қилдилар. Ўч олиш имкони нақд турганида ўч олмадилар, балки гўзал хулқларининг нақадар баркамол эканини кўрсатдилар.
• Шу мезонга қараб биз ахлоқ борасида қандай савияда эканимизни ўлчаб олсак бўлади...
• Аллоҳим! Бизларнинг мақсадларимизни шахсий адоватларимиздан устун қилгин!
• Аллоҳим! Ахлоқларимизни ихлос мезонида оғир этгин!
• Аллоҳим! Бизнинг динимизга душманлик қилаётганларнинг авлодларидан фақат Ўзинггагина ибодат қиладиган, Сенга ҳеч нарсани шерик келтирмайдиган муваҳҳидларни чиқаргин!
• Бизларнинг ғариб қўлларимизни бўш қайтармагин, ё Робб!
• Омин!
• Омин!
• Омин!
© Аброр Мухтор Алий

107 - 4

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 1 week ago

#СЕВГИЛИ

• Инсонлар:
- хазиллаша олганлари билан ошно;
- тушунтира олганлари билан дўст;
- йиғлата олганлари билан эса севгили бўлишади.

© Маҳбубий

118 - 6

Аброр Мухтор Алий - ҳақиқат ва ҳикмат йўлида!
Posted 2 weeks ago

#ТАРИХ

• Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида ҳам баъзи фитначиларнинг чиқиш ҳоллари бўлган.
Ҳазрати Умар олим сифатида ўзлари билмаган нарсани гапиришдан қаттиқ қўрқар эдилар. У киши илмни даъво қилиб, одамлар ичида турли масалаларни ўринсиз қўзғайдиган кимсаларга қарши эдилар. Уларни доимо таъқиб қилардилар.
Имом Доримий ва бошқалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мавлосидан қилган ривоятни юқорида ўргандик. Унда Қуръондаги баъзи оятлардан ихтилофли муаммо чиқаришга уринган Бану Тамимлик Субайғ ибн Ислга қарши ҳазрати Умар қатъий чоралар кўрганлари, шу тариқа у тўғри йўлни топиб олгани айтилган эди.
Ибн Жарир Тобарий Ҳасандан қилган яна бир ривоятда эса ҳазрати Умар йўқ ердаги нарсаларни титкилаб топиб, одамларни динга амал қилмасликда айблаб юрадиганларни чақириб, уларга танбеҳ берганлари, шу билан бирга, у киши илмига амал қилмайдиган бетавфиқлардан ҳам ҳушёр бўлиш кераклигини қаттиқ таъкидлаганлари айтилган эди.
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунимизда ўзи илмсиз бўлатуриб, катта-катта уламоларнинг ишига аралашиб, уларни айблаб, танқид қилиб, мусулмонлар бошига кўплаб кулфатлар келишига сабаб бўлаётган кимсаларнинг адабини бериб қўйишга журъат, куч, вақт, имконият топадиган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудек зотлар етишмай турибди.
«Очиқ хат» китобидан.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

57 - 2